18 сентябрь куни Тошкент шаҳрида BS/2 компанияси томонидан Cash Expert Seminar ташкил этилди. Унда мамлакатдаги 21 та банк вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон Марказий банки ва Ўзбекистон банклари ассоциацияси жамоалари иштирок этишди.

Кўп валюта ли банкоматлар, инкассацияни автоматлаштириш, кассавий марказлар учун рақамли ечимлар ва замонавий ҳисоблаш-саралаш ускуналари – булар 18 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган Cash Expert Seminar иштирокчиларига тақдим этилган асосий йўналишлар бўлди. Тадбирни BS/2 компанияси ташкил этди. Унда мамлакатдаги 21 та банк вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон Марказий банки ва Ўзбекистон банклари ассоциацияси жамоалари иштирок этишди.

“BS/2 Cash Expert Seminar каби тадбирларни анъанага айлантирди. Ўзбекистон банклари томонидан нақд пул билан ишлаш самарадорлигини оширишга юқори талаб борлигини кўриб турибмиз. Рақамли хизматларнинг жадал ривожланишига қарамай, нақд пул айланмаси ҳажми ортиб бормоқда. Бу жараённи самарали бошқариш учун автоматлаштириш ва замонавий кўп функцияли ускуналарни жорий этиш зарур. Семинарда йигирмадан ортиқ банкнинг иштирок этиши шунни кўрсатадики, молия соҳаси мутахассислари мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш учун илғор технологияларни татбиқ этиш зарурлигини англашмоқда”, деди BS/2 стратегик ривожланиш бўйича бош директор ўринбосари Кирилл Овсянников.

Кўп валютали банкоматлар: мижозлар ва банклар учун янги имкониятлар

Семинарда асосий мавзулардан бири – ўз-ўзига хизмат кўрсатиш қурилмаларида валюта айирбошлаш хизматларини ривожлантириш бўлди. Марказий банк маълумотига кўра, ўтган йилда Ўзбекистонда валюта олди-сотди ҳажми 24% га ошган. Мамлакатда ресайклер-банкоматлар сони ҳам ортиб бормоқда. Шу боис валюта айирбошлаш функциясига эга ATM тармоғи янги суръат олди. Иштирокчиларга Ипак Йўли Банки ва Капиталбанкнинг BS/2 ечимлари ёрдамида кўп валюта ли қурилмаларни модернизация қилиш тажрибаси тақдим этилди. Бу лойиҳалар Payments.iQ NG орқали банкоматларда хизмат турларини кўпайтириш ва филиал кассаларидаги юкламани камайтириш имконини кўрсатиб берди.

Diebold Nixdorf компаниясининг янги авлод DN Series 500/550 икки модулли банкоматлари ҳам қизиқиш уйғотди. Улар 35 мингтагача банкнотни сиғдира олади, 18 хил номиналларни ресайклинг режимида қайта ишлайди ва турли конфигурацияларга эга. Бу имкониятлар банкоматни автоматик кўп валюта ли айирбошлаш пунктига айлантиришга мос. Шунингдек, паспорт ва ID сканери, имзо учун планшет ва A4 принтери каби қўшимча функциялар мижозни идентификация қилиш ва ҳужжатларни тасдиқлаш хизматларини автоматлаштиришга ёрдам беради. Натижада, DN Series 500/550 банкоматни кенг кўламли хизматлар кўрсата оладиган мини-банк офисига айлантиради.

Нақд пулни бошқариш: инкассациядан аналитикагача.

Нақд пул билан ишлаш самарадорлиги ҳар қандай банк учун устувор ҳисобланади. BS/2 кассета ҳисоблагичларини автоматик киритиш ечимини тақдим этди, бу қўлда хатоликларни бартараф этади ва инкассация вақтини ўртача 20% га қисқартиради.

Семинарнинг асосий қисми янгиланган Cash Management.iQ тизимига бағишланди. У нақд пул баланси ҳақидаги маълумотларни омборлар, филиаллар ва банкоматлардан йиғади, валюта ва номинал бўйича талабни прогноз қилади, оптимал инкассация йўналишларини шакллантиради ва операцион харажатларни камайтиради. Шунингдек, тизим раҳбарият учун батафсил ҳисоботлар тайёрлаб, асосланган бошқарув қарорларини қабул қилишга ёрдам беради.

Иштирокчиларга илк бор Cash Processing.iQ модули ҳам намойиш этилди. У ҳисоб-саралаш ускуналари ишлаганда барча жараёнларни қайд қилади: операция бошланиш вақти, якуни, банкнот серия рақамлари, кассир маълумотлари. Бу ёндашув пул оқимини тўлиқ назорат қилиш, шубҳали купюраларни аниқлаш ва ускунага техник хизмат кўрсатишни режалаштириш имконини беради. Ечим Magner, Kisan, G+D, Glory, CPS ва Julong каби етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг ускуналари билан интеграцияни қўллаб-қувватлайди.

Янги ускуна ва хавфсизлик стандартлари

Техник қисм банклар ва сервис компаниялари учун жиҳозларга бағишланди. Sargent & Greenleaf компанияси бирдан фойдаланиладиган кодлар ва уч босқичли аутентификацияга эга электрон қулф тизимларини тақдим этди. Улар операцион хавфларни камайтириш ва инкассаторлар ишининг шаффофлигини ошириш имконини беради. Намойиш зонасида иштирокчилар Magner, Julong, Bankosa, Henkovac ва Tresmer каби жаҳон ишлаб чиқарувчиларининг ечимларини синаб кўришди. Айниқса, янги саноат сортёрлари катта қизиқиш уйғотди. Улар кассавий марказлар унумдорлигини ошириш ва нақд пулни сифатли қайта ишлашни таъминлашга хизмат қилади.

Cash Expert Seminar 2025 шуни кўрсатдики, Ўзбекистон банк сектори замонавий ечимларни жорий этишга ва кенг миқёсда фойдаланишга тайёр. Кўп валютали банкоматлар, инкассация жараёнини автоматлаштириш, нақд пулни бошқариш бўйича рақамли платформалар ва янги хавфсизлик стандартлари мамлакатда банк хизматларини ривожлантиришнинг кейинги босқичи учун асос яратмоқда.